Чимён МДҲдаги энг оммабоп тоғ курортлари рўйхатининг юқори бешлигига кирди

Oбуна бўлиш
Бундан ташқари, ушбу курорт энг арзон дам олиш маскани деб топилди

TOШКЕНТ, 13 июл — Sputnik. Чимён тоғ курорти 2017 йил ёз мавсумида МДҲдаги энг оммабоп дам олиш масканлари рўйхатининг юқори бешлигидан жой олди, деб хабар беради ТурСтат агентлиги.

Открытие узбекского шоу-рума Moel Bosh в Риге - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон гастрономик туризм йўналиши рейтингида бешинчи ўринни олди

Юқори бешликка шунингдек, Чимбулоқ (Қозоғистон), Шахдаг (Озарбойжон), Цахкадзор (Арманистон) ва Қоракўл (Қирғизистон) дам олиш масканлари кирди.

Бундан ташқари, Чимён Қоракўл курорти билан биргаликда энг арзон курорт деб топилди. Чимёнда бир суткани ўтказиш 70 доллардан камроққа тушади. Энг кўп пул эса Чимбулоқда сарфланади – суткасига юз доллардан ортиқ.

Экспертларнинг айтишларича, туристлар фаол дам олишга ўртача етти кун сарфлашади.

Янгиликлар лентаси
0