Сиёсат

Ўзбекистон Молия вазирининг биринчи ўринбосари пенсияга чиқди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийКресло
Кресло - Sputnik Ўзбекистон
27 йилдан бери Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган Гуськова Татьяна Николаевна лавозимидан озод этилди

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ўзбекистон Молия вазирининг биринчи ўринбосари пенсияга чиқди, деб хабар қилинди Ўзбекистон Республикаси президенти расмий сайтида.

"Гуськова Татьяна Николаевна Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июлдаги ПҚ-3131-сон қарорига мувофиқ Гуськова Татьяна Николаевна нафақага чиқиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди", — дейилади хабарда.

Ўзбекистон Молия вазири биринчи ўринбосари этиб Ахадбек Ҳайдаров тайинланган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала