Жамият

"Марказий Осиё – ЕИ" минтақалараро учрашуви йиғилиши Ўзбекистонда ўтказилади

© REUTERS / Ralph OrlowskiФлаги Европейского Союза
Флаги Европейского Союза - Sputnik Ўзбекистон
Европа Иттифоқи Комиссиясининг Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш бўйича Бош директорати раҳбари Стефано Мансервиси бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди

TOШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Европа Иттифоқи Комиссиясининг Халқаро ҳамкорлик ва ривожланиш бўйича Бош директорати раҳбари Стефано Мансервиси бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ҳамкорлигининг ҳолати ва истиқболлари, шунингдек, ЕИнинг Марказий Осиё билан янги ҳамкорлик стратегиясининг самарадорлигини ошириш нуқтаи назаридан уни татбиқ этиш жараёни муҳокама қилинди.

Абдулазиз Камилов и Питер Буриан - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
ЕИ махсус вакили Ўзбекистоннинг қўшнилар билан муносабатини ижобий баҳолади

Учрашувда Брюссел шаҳрида бўлиб ўтадиган "Ўзбекистон-ЕИ" ҳамкорлик кенгашининг 13-мажлиси, Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича Бош вакили Федерика Могеринининг Ўзбекистонга ташрифи, "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" минтақалараро учрашувининг навбатдаги йиғилишини Ўзбекистонда ўтказиш ва бошқа қўшма тадбирларга тайёргарлик кўриш жараёни амалий жиҳатдан кўриб чиқилди.

Молиявий-техник соҳада алоқаларни мустаҳкамлашга масъул шерикчиликнинг янги органи – Ривожланиш мақсадида ҳамкорлик бўйича кичик қўмитани таъсис этишга икки томон ҳам рози эканлиги тасдиқланди.

Музокараларда Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги Делегацияси раҳбари, элчи Эдуард Стрипрайс иштирок этди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала