Жамият

Хорижга чиқиш, ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш учун янги бошқарма тузилади

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишВиза
Виза - Sputnik Ўзбекистон
Янги бошқарма биометрик ҳужжатлар бериш, хорижга чиқиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш, доимий ва вақтинча прописка олиш, яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш, шунингдек, манзилий-маълумотнома олиш жараёнларини соддалаштирувчи электрон тизимни жорий қилиш билан шуғулланади

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 11 июл куни миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида ички ишлар органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақидаги қарорига биноан Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси тизимида Электрон ахборот тизимлари бошқармаси ташкил этилади.

Узбекский паспорт - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонда чет элга чиқиш паспорти жорий қилинади
Мазкур бошқарманинг асосий вазифаси давлат хизматлари кўрсатиш, жумладан, биометрик ҳужжатлар бериш, хорижга чиқиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштириш, доимий ва вақтинча прописка олиш, яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш, шунингдек, манзилий-маълумотнома олиш жараёнларини соддалаштирувчи электрон тизимни жорий қилиш ва ривожлантириш ҳисобланади.

Шунингдек, доимий ва вақтинча прописка олиш, яшаш жойи бўйича ҳисобга олиш, Ўзбекистон республигасига кириш, чиқиш, фуқороликни олиш, чиқиш ва йўқотиш, сиёсий бошпана берилиши йўналишларида интеграллашган маълумотлар базаларини шакллантириш ва жорий қилиш, ахборот тизимларининг хавфсиз ва узлуксиз ишлаши ва бошқаларга жавобгар бўлади.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ўзбекистон фуқаролари чет элга чиқиш учун алоҳида паспортга эга бўлишлари ҳақида хабар қилган эдик.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала