Ҳодисалар

Альпинистлар Чимёнда йўқолган эркакни қидиришда кўнгиллилардан ёрдам сўрамоқда

© Oleg BrovkoАльпинисты в горах
Альпинисты в горах - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентлик Борис исмли киши 5 июлдан буён қидирилмоқда

TOШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Яқинда Чимён тоғида йўқолиб қолган эркакни қидириш ишлари давом этмоқда. Ўзбек альпинистлари уни топиш учун кўнгиллиларни таклиф этишмоқда.

Спасательные работы в горах - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Чимёнда йўқолган фуқаро вертолёт ёрдамида қидирилмоқда

"5 июль куни Чимёнда йўқолиб қолган Борис С.ни қидириш ишлари давом этаётганлигини кўпчилик билади. Уни ФВВ, ҳарбийлар, вертолёт, чўпонлар, турист ва альпинистлар қидиришмоқда. Қидирув давом этмоқда. Ҳозирча натижага эришилмади. Келаётган дам олиш кунлари ёрдам беришни истаганларни бизга қўшилишга таклиф қиламан. Керакли кийим-бош ва дурбин лозим бўлади", деб ёзади Ўзбекистон альпинизм ва қояга чиқиш федерацияси президенти Алишер Хурсандов.

Эслатиб ўтамиз, тошкентлик Борис исмли киши 5 июлдан буён қидирилмоқда. У охирги марта оёғини синдириб олгани ва ёрдам кераклиги ҳақида хотинига қўнғироқ қилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала