Лола Каримова-Тиллаева ажойиб хушхабар билан бўлишди

© Facebook Лола Каримова-Тилляева на вручении премии The Best Award в Париже
Лола Каримова-Тилляева на вручении премии The Best Award в Париже - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон" фильми халқаро кинофестивалда ғолиб бўлди

TOШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Лола Каримова-Тиллаева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида "Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон" фильми халқаро кинофестивалда ғолиб бўлганини маълум қилди.

Постер к фильму - Sputnik Ўзбекистон
Голливуд актёрлари суратга тушган Мирзо Улуғбек ҳақидаги фильм экранларга чиқади

"Италиянинг Искья оролида бўлиб ўтган халқаро кинофестивалда "Улуғбек. Осмон тоқига қўйилган нарвон" номли кинолентамиз "Энг яхши ҳужжатли фильм" номинациясида ғолиб бўлганини мамнуният билан эълон қиламиз.

Ушбу ҳужжатли фильм астрономия ва геометрия фанларининг тараққиётига улкан ҳисса қўшган буюк мутафаккир Мирзо Улуғбек ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади. Дунёнинг турли мамлакатларидаги, турли ёшдаги инсонлар фильмни томоша қилиб, Ватанимизнинг буюк ўғлони ҳақидаги ҳикоя билан танишгач, ҳайратланиб тасанно айтганларида қалбимни тўлдирадиган ҳисларни сўз билан ифодалаб бериш қийин.

Ижодий гуруҳимизни ушбу нуфузли мукофот билан чин қалбимдан муборакбод этаман. Фильмнинг яратилишида продюсерлар сифатида иштирок этиб, асрлар давомида инсонларни ҳайратга солиб келаётган ушбу тарихий воқеани дунё аҳлига ҳавола этиш умр йўлдошим билан менга насиб этгани биз учун катта шараф", деб ёзади у.

Янгиликлар лентаси
0