Россияда меҳнат мигрантларидан имтиҳон қабул қилиш бўйича назорат кучайтирилади

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишСдача мигрантами экзамена по русскому языку
Сдача мигрантами экзамена по русскому языку - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Энди Россияда меҳнат мигрантларидан имтиҳонларни фақат давлат аккредитациясидан ўтган олийгоҳлар қабул қилади

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Россия таълим ва фан вазири Ольга Васильева мингрантлардан имтиҳон қабул қилиш тартиби устидан назоратни кучайтириш бўйича таклиф билан чиқди, деб хабар қилди РИА Новости.

Посетитель в многофункциональном миграционном центре Москвы близ деревни Сахарово - Sputnik Ўзбекистон
Миграция маркази раҳбари: биз арзон ва керакли хизматлар таклиф қилмоқдамиз

Вазирнинг сўзларига кўра, бугунги кунда Россия олийгоҳлари тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда хорижий фуқаролардан имтиҳонлар қабул қилинмоқда. Бу ўз навбатида имтихон сифатида кўринмоқда.

Россия ҳудуди бўйича имтиҳон ўтказиш ягона тартиби жорий қилинади.

Энди имтиҳонлар фақат давлат аккредитациясидан ўтган университетлар томонидан қабул қилинади.

Шунингдек, имтиҳонни ўтказиш бўйича йўл қўйилган қоидабузарликлар бўйича таълим муассасалари ва мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарлик жорий қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россия таълим ва фан вазирлиги томонидан жорий йил июл ойида хорижий фуқаролардан имтиҳон қабул қилишда қоидабузарликларга йўл қўйган олийгоҳларга 300 минг рубл миқдорда жарима қўллаш бўйича РФ ҳукуматига таклиф тайёрланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0