Жамият

Андижонда бомбилаларга қарши операция ўтказилмоқда: "Учар Дамасчи" қўлга тушди

© СтрингерАвтомобиль "Дэу Дамас"
Автомобиль Дэу Дамас - Sputnik Ўзбекистон
2015 йилда Андижон вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро ҳуқуқ тартибот органлари эътиборига тушган бўлиб, ўша вақтда маъмурий жавобгарликка тортилган эди. Бу сафар эса ҳайдовчи жиноий жавобгарликка тортилди

ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Андижон вилоятида "Дамас" ҳайдовчиси лицензиясиз ва бошқа керакли ҳужжатларсиз йўловчиларни ташиш билан шуғулланганлиги учун жиноий жавобгарликка тортилди, деб хабар қилди Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати.

Посетительница на выставке - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Тошкентда бир суткада 30 нафар маст ҳайдовчи аниқланди

Хабарда айтилишича, аҳолига ноқонуний пуллик транспорт хизматларини амалга ошириш билан шуғулланган фуқарога нисбатан Жиноят кодексининг 190-модда биринчи бандига асосан чора қўлланилган.

Ушбу фуқарога жазо тариқасида бир йиллик аҳлоқ тузатиш ишлари қўлланган. Шунингдек, унинг ойлик маошининг 10 %и давлат бюджетига ўтказилади.

Фуқаро икки йил аввал, яъни 2015 йилда Андижон ҳайдовчиси бу каби ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган эди.

Эслатиб ўтамиз, Андижон вилояти ҳокимлиги шу кунларда ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан йўл транспорт ходисаларининг олдини олиш, транспорт ва пиёдалар оқимини тартибга солиш кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлиги ҳақида хабар тарқатган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала