Тошкент Инҳа университети телетиббиётни ривожлантиради

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишЗдание Университета Инха в Ташкенте
Здание Университета Инха в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда Кореядаги Инҳа университети клиникаси ўртасида ўзаро англашув тўғрисида меморандум имзоланди

TOШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ва Кореядаги Инҳа университетининг клиникаси телетиббиёт соҳасида ҳамда тиббиёт соҳасида ахборот технологияларини ривожлантириш соҳасида ҳамкорлик қилишади. Бу ҳақда университет матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг ректори Сарвар Бобохўжаев ҳамда Кореядаги Инҳа университетининг клиникаси президенти Янг Мо Ким ўзаро англашув тўғрисида меморандум имзолашди.

UZINFOCOM и IUT подписали меморандум о взаимопонимании - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент Инҳа университети ва UZINFOCOM ўзаро ҳамкорлик қилади

Сарвар Бобохўжаев Инчхон шаҳрига ташрифи давомида Кореядаги Инҳа университетининг клиникаси фаолияти билан танишди ҳамда унинг раҳбарияти билан музокаралар ўтказди.

Музокаралар давомида Тошкент шаҳридаги Инҳа университети қошида Ўзбекистоннинг идора ва ташкилотлари билан клиниканинг ҳамкорлигини ривожлантириш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида келишиб олишди.

Музокаралар якунига кўра, Тошкент шаҳридаги Инҳа университети ҳамда Корея Республикасидаги Инҳа университетининг Клиникаси ўртасида ўзаро англашув тўғрисида меморандум имзоланди.

Томонлар шунингдек, тиббиётда АКТ ва телетиббиёт масалалари бўйича академик конференциялар ва симпозиумлар ташкиллаштиришда ҳам ҳамкорлик қилишади.

Янгиликлар лентаси
0