Президент Юнусободдаги Қўриқлаш бошқармаси фаолияти билан танишди

Oбуна бўлиш
Бош бошқармада "Хавфсиз шаҳар" бошқарув ситуацион маркази ташкил этилмоқда

TOШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун Тошкентнинг Юнусобод туманига ташриф буюрди. Бу ҳақда президентнинг расмий веб-сайтида хабар қилинмоқда.

Узбекские милиционеры возле дома - Sputnik Ўзбекистон
Милиция ходимларига имтиёзли ипотека кредитлари берилади

Давлат раҳбари туманда жойлашган Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Қўриқлаш бошқармаси фаолияти билан танишди.

"Тинчлик-осойишталикни таъминлаш тизими бугунги ҳаётимиз талабларига мос бўлиши керак. Янги замонавий тизим самарали ишлаши учун уни мукаммал ўзлаштириш, босқичма-босқич амалиётга татбиқ этиш зарур", — деди Шавкат Мирзиёев.

Президент мазкур бошқарув тизимини икки йил давомида синовдан ўтказиш, ички ишлар ходимларининг ахборот технологиялари бўйича билимини ошириш, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва Тошкентдаги Инҳа университетида ихтисослашган кадрлар тайёрлаш, тизим пухта ўзлаштирилганидан кейин уни республиканинг барча шаҳарларида жорий этиш зарурлигини таъкидлади.

Ҳозирда президент ташаббуси билан профилактика инспекторлари ўзи хизмат қилаётган ҳудудда яшайдиган, фуқаролар йиғинлари билан бирга ишлайдиган янги тизим яратилмоқда. Ички ишлар ходимлари уй-жой, автомобиль ва замонавий техника воситалари билан таъминланмоқда.

Ўзбек милиция ходимлари - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев милиция ходимлари нега халққа яқинлаштирилганини тушунтирди

Мамлакатдаги барча милиция таянч пунктларини ўзаро боғловчи оптик толали тизим барпо этилмоқда.

Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Қўриқлаш бошқармасида ҳам жамоат хавфсизлигини таъминлашда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан кенг фойдаланилмоқда. Бош бошқармада "Хавфсиз шаҳар" бошқарув ситуацион маркази ташкил этилмоқда. Марказ йўл ҳаракати хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, қўриқлаш хизмати, пост-патрул хизмати ва бошқа тармоқларни геоинформацион тизим орқали бошқаради.

Бозорлар, таълим ва тиббиёт муассасалари, меҳмонхоналар, йўллар ва бошқа жамоат жойларига ўрнатилган видеокузатув ускуналари, замонавий сигнал узатиш техникаси бунда қўл келади. Бу жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этилишининг олдини олиш, уларни тез фурсатларда бартараф этишда муҳим аҳамиятга эга.

Янгиликлар лентаси
0