Ўзбекистон ва Беларус чегара хавфсизлиги раҳбарларининг ишчи учрашуви бўлиб ўтди

Пограничник на участке границы
Пограничник на участке границы - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Минск шаҳрида Беларус ва Ўзбекистон чегара хизмати раҳбарлари учрашуви бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. 11-14 июл кунлари Минск ва Брест шаҳарларида Беларус чегара қўмитаси раиси, генерал-майор Анатолий Лаппо ва Ўзбекистон МХХ чегара қўшинлари қўмондонлиги қўмондони — МХХ раиси ўринбосари, генерал-майор Рустам Эминжановларнинг ишчи учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда Беларус давлат чегара қўмитаси матбуот хизмати хабар қилди. 

Томонлар МДҲга аъзо давлатларнинг чегара қўшинлари қўмондонлари кенгаши фаолияти доирасида ҳамда икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.

Чегара қўшинлари раҳбарлари икки давлат чегараларидаги ҳолат  ҳақида маълумот алмашдилар. Шунингдек, чегара хавфсизлигига таъсир қилувчи таҳдид ва муаммоларни бартараф этиш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Два новых пункта пропуска открыли на границе Казахстана и Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент - Термез йўлининг Қозоғистондан ўтган қисми очилди
Ишчи ташриф доирасида Беларус-Польша давлат чегарасида жойлашган "Песчатка" автомобил ўтказиш пунктига сафар уюштирилди.Бу ерда ўзбекистонлик чегара ходимлари ушбу пунктда чегара назоратини ташкил этиш хусусиятлари ва инфратузилма билан яқиндан танишдилар.

Бундан ташқари, замонавий чегара хавфсизлигини таъминлаш намунаси сифатида Брест чегара гуруҳининг  "Казимирово" чегара пункти намойиш қилинди. Бу ерда меҳмонлар чегара хавфсизлигини таъминлаш борасида жорий этилган замонавий автоматлаштирилган алоқа тизимининг ишлаши ва махсус иншоотлар билан таништирилди.

Учрашув натижалари бўйича тегишли баённома имзоланди. Келгуси режаларга тезкор қидирув фаолияти йўналишида икки томонлама ҳамкорлик қилиш, кадрларни тайёрлаш ҳамда техник таъминоти масалалари киритилди.

Янгиликлар лентаси
0