Британия музейи Ўзбекистондан ўғирлаб кетилган тарихий ёдгорликни қайтаради

Oбуна бўлиш
Узунлиги ярим метрдан ортиқ бўлган, араб ёзуви туширилган парча 2014 йилда ғойиб бўлган ва шу пайтга қадар изсиз йўқолган деб ҳисобланарди, аммо яқинда у Лондондаги Mayfair галереясида сотувга қўйилган

TOШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Британия музейи Бухоро шаҳрида жойлашган Чашмаи Аюб мақбарасининг ўғирлаб кетилган олд қисми парчасини Ўзбекистонга қайтаришга ёрдам берди, деб ёзмоқда The Guardian.

Узунлиги ярим метрдан ортиқ бўлган, араб ёзуви туширилган парча 2014 йилда ғойиб бўлган.

У шу пайтга қадар изсиз йўқолган деб ҳисобланарди, аммо яқинда у Лондондаги Mayfair галереясида сотувга қўйилган. Яқинда Ўзбекистонда бўлган Оксфорд олими йўқолган плита тасвирини Саймон Рэй галереяси каталогида кўриб қолган.

Бухоро - Sputnik Ўзбекистон
Бухоро брендини дунёга тарғиб қилиш ишлари бошланди

Уни сотиб олган Рэй шу заҳоти Британия музейи билан боғланган. Рэйнинг айтишича, унга бу парча Германиядаги коллекциялардан бирида сақланганини айтишган.

Музейнинг катта куратори Сент-Жон Симпсон тарихий ёдгорликнинг ўғирланишини даҳшатли деб атади ва буни Вестминстер аббатлигидаги ёдгорлик доскасининг ўғирланиши билан қиёслади.

"Бу Марказий Осиёдаги энг қадимий, йирик ва гўзал тарихий ёдгорликка тегишли парча", — деди музей вакили.

Ушбу ҳафтада ёдгорлик Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонасига расмий равишда тақдим этилади.

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов нодир ёдгорлик қайтарилаётганлиги муносабати билан ўзининг чуқур миннатдорлигини билдирди, деб ёзади The Guardian.

Бухоро вилоят маданий ёдгорликларни асраш инспекцияси бошлиғи Акбар Муҳаммедов Sputnik мухбири билан суҳбатда вилоят ҳокимлиги томонидан ушбу қадамжони ободонлаштириш бўйича алоҳида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилганлигини билдирди.

Основатель USM Holdings Алишер Усманов - Sputnik Ўзбекистон
Алишер Усмонов Бухоро туристик зонасига сармоя киритади

Унинг сўзларига кўра, айни пайтда мазкур тарихий ёдгорликка олиб борувчи йўллар тартибга келтирилмоқда, қадамжо ҳудудидаги қудуқ тикланди.

Бухородаги Чашмаи Аюб мақбараси тарихий манбаларга кўра Амир Темур фармойишига биноан барпо этилган. Бу ҳақда зиёратхона деворида Амир Темур фармойишига биноан 1379 йилда унга тақаб кулоҳий гумбазли катта хона, бурчакларида миноралари бўлган даҳлиз қурилганлиги ёзилган.

Муқаддас зиёратгоҳ биноси тўғри тўртбурчак тарҳли бўлиб, ғарбдан шарққа чўзилган 4 хонадан иборат, ҳар бир хона бир-бирига ўхшамаган гумбазлар билан қопланган. Бинонинг қадимий қисми ичкарида қолган. Ривоятларда Айюб алайҳиссалом бу сувсиз жойдан ўтатуриб ҳассаси билан ерга урган ва чашма ҳосил бўлган, дейилади.

Янгиликлар лентаси
0