ФВВ: Россияда вафот этган 7 фуқаро жасади Янгиариқ туманидаги яқинларига топширилди

Oбуна бўлиш
"Урганч" аэропортидан маҳаллий бошқарув органлари Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари билан биргаликда вафот этганларни дафн этиш учун Янгиариқ туманидаги яқинларига топширдилар", - деб хабар қилган Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати Колпино шаҳрида юз берган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган 7 нафар Ўзбекистон фуқароларининг жасадлари Санкт-Петербург ҳокимияти идоралари ҳамда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси кўмагида Урганч шаҳрига олиб келингани ҳақида хабар берган эди.

Airbus A320 - Sputnik Ўзбекистон
Россияда ёнғинда ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароларининг жасадлари Урганчга олиб келинди
Ўзбекистон ФВВ матбуот-хизмати жасадлар яқинларига топширилганини маълум қилди.

"2017 йилнинг 17 июл куни Колпино шаҳридаги ёнғин оқибатида вафот этган 7 нафар ватандошларимиз Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси ва Санкт-Петербург шаҳри маъмурияти кўмагида Урганч шаҳрига олиб келинди.

"Урганч" аэропортидан маҳаллий бошқарув органлари Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари билан биргаликда вафот этганларни дафн этиш учун Янгиариқ туманидаги яқинларига топширдилар", — дейилган ФВВ хабарида.

Янгиликлар лентаси
0