Ўзбекистон провайдерлари учун интернет-хизматларига тарифлар янада туширилди

© УзбектелекомДинамика цен на интернет-услуги АК "Узбектелеком"
Динамика цен на интернет-услуги АК Узбектелеком - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бу жорий йилда тарифларнинг 14-марта туширилишидир

TOШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. 2017 йил 7 июлдан Ўзбекистон провайдерлари учун интернет-хизматларига тарифлар 1 Мбит/с. учун (ташқи каналда) $61,60 га туширилди. Бу ҳақда “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси сайтида маълум қилинди.

Ўзбекистонда интернет хизмати нархи яна туширилди

Қайд этиш жоиз, бу жорий йилда тарифларнинг 14-марта туширилишидир.  2017 йил 1 январдан 1 Мбит/с. учун $91,07, 6 январдан $87,57, 10 январдан $86,85, 2 февралдан $86,11 га, 16 февралдан $80,94 га, 3 мартдан $76,61га, 30 мартдан $76,48га, 4 апрелдан $75,80га, 6 апрелдан $71,68 га, 21 апрелдан $67,85 га, 19 майдан $67,63 га, 16 июндан $66,14 га, 27 июндан $64,46га туширилганди.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда тарифлар ўн икки марта туширилган. 2016 йил январ ойидан декабр ойигача 1 Мбит/с. учун $156,24 дан $91,50 гача туширилганди.

Янгиликлар лентаси
0