Донецкда янги давлат - Малороссия эълон қилинди

© Sputnik / Сергей Аверин / Медиабанкка ўтишОтвод колонны тяжелой военной техники ДНР из Донецкой области
Отвод колонны тяжелой военной техники ДНР из Донецкой области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Малороссия Донбассда фуқаро урушини тўхтатиш ва Украина билан можарога барҳам бериш учун имкон яратади.

TOШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Донецк Халқ Республикаси раҳбари Александр Захарченко Украинада ўтиш даври мобайнида янги давлат — Малороссия ташкил қилинганини эълон қилди, РИА Новости хабарига асосан.

Бироз олдин Захарченко Украина боши берк кўчага кириб қолганини ва бундан ягона йўл — янги давлат ташкил қилиш деган эди.

"Вазият боши берк кўчага кириб қолди. Биз мамлакатни қайта қўшилиш режасини таклиф қилмоқдамиз. Украина ўзини мустақил давлат сифатида оқламади. Киев ҳукуматининг фуқаро урушини тўхтатишга қурби етмади. Фуқаро урушини тўхтатиш мақсадида… уч йиллик ўтиш даври мобайнида, биз янги мустақил давлат — Малороссияни ташкил қилишни таклиф қиламиз", — деди Захарченко.

Донец раҳбарининг фикрига ўкра, янги давлат ташкилил қилиниши, Донбасс можаросини ва фуқаро урушини тўхтатиб қолиши мумкин. Фақат бунинг учун халқаро ҳамжамият ва аҳоли уни қўллаб-қувватлаши керак бўлади.

Янги давлатнинг бошқарув тизими тури ташкилий қўмитанинг кейинги мажлисида ҳал қилинади. Конституцияси эса — тайёр бўлганидан кейин умумхалқ референдумига чиқарилади. 

"Мамлакатдаги оғир иқтисодий вазиятни ҳисобга олган ҳолда, мутлақ бетартиблик ва "барчанинг барчага қарши" уруши эҳтимоли бор вақтда, уч йилгача бўлган муддат давомида мамлакатда "фавқулодда вазият" ҳолати жорий этиш мақсадга мувофиқ бўлар эди", — деди Захарченко.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йилга Украинада содир бўлган ҳукумат алмашувидан кейин, Донецк ва Луганск вилоятлари Украинанинг янги ҳукуматнинг қонуний эканлигига шубҳа билдиришди ва  ўз ҳудудида суверенитет эълон қилишган эди.

Киев ДХР ва ЛХРларини оккупация қилинган ҳудудлар деб ҳисоблайди ва 2014 йилнинг апрел ойидан бошлаб уларга қарши ҳарбий операция бошлаган. БМТ маълумотига кўра ушбу урушда 10 мингга яқин киши қурбон бўлган.

Янгиликлар лентаси
0