Россияда спиннер ўйинчоғининг болалар учун хавфлилик даражаси текшириб чиқилади

Oбуна бўлиш
Россия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан спиннер ўйинчоғи хавфлилик даражаси текшириб чиқилади

ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Россия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати (Роспотребнадзор) матбуот хизмати хабарига кўра, оҳирги вақтларда болалар ва ўсмирлар ўртасида оммабоп бўлган спиннер ўйинчоғининг хавфлилик даражаси текшириб чиқилади, деб хабар қилди РИА-Новости.

Ўйинчоқлар ишлаб чиқарилиши - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда совет даврининг энг машҳур заводи - "Тошўйинчоқ" қайта ишга туширилади

"Ўқитувчилар ва ота-оналарнинг ташвишини инобатга олган ҳолда, Россия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати илмий-тадқиқот марказлари билан биргаликда спиннерларни болалар ва ўсмирлар соғлиғига таъсири, шу жумладан ўйинчоқ етказиши мумкин бўлган салбий оқибатлари ўрганиб чиқилади"- деб хабар қилди Россия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати.

Шунингдек, мутахассислар томонидан болаларга спиннерларни сотиб олмоқчи бўлган ота-оналар учун тавсиялар ишлаб чиқилган.

Россия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати томонидан ўйинчоқларни қўлдан сотиб олмаслик ҳамда уларни ўткир кимёвий ҳид чиқаришига ва ўйинчоқдан баланд товуш чиқишига алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги ҳақида тавсия берилган.

Россия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш хизмати таъкидланишича, махсус нур тарқатувчи элементлар ва кичик қувватлагичли элементлардан ясалган спиннер ўйинчоқларини мактабгача бўлган болалар томонидан фойдаланиши катта ёшдагилар томонидан алоҳида назоратга олиниши лозим. Чунки, болалар ўйинчоқнинг майда қисмларини ютиб юбориши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, спиннер — бармоқлар учун тренажер, ҳозирги вақтда болалар ва ўсмиралар орасида жуда оммабоп бўлиб кетди.

Спиннер подшипникдан иборат бўлиб, бармоқлар билан айлантириш натижасида ҳаракатланадиган ўйинчоқдир. Унинг ёрдамида турли эпчиллик билан трюкларни ҳам бажариш мумкин.

Ўйинчоқнинг алоҳида деталлари шундай ишланганки, улар спиннернинг максимал даражада айланишини таъминлайди.

Янгиликлар лентаси
0