Тошкент вилоятида 826 гектар ер майдонлари ёқиб юборилганлиги аниқланди

Oбуна бўлиш
Айбдорларга нисбатан жами 152,7 миллион сўм миқдорида жарима қўлланилди

TOШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Тошкент вилоятида июнь ойидан буён 826 гектар ер майдонлари ёқиб юборилган, деб хабар берди Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси матбуот хизмати.

"Тошкент вилоятида мавсум бошидан 167 та фермер хўжаликларининг 826 гектар ер майдонлари ёқиб юборилганлиги аниқланди", — дейилади қўмита хабарида. Хабарга кўра, айбдорларга нисбатан жами 152,7 миллион сўм миқдорида жарима қўлланилди.

Қўмита мутахассисларининг айтишларича, 1 гектар майдонда бошоқли дон пояси ёқилганда атмосфера ҳавосига 500 грамм азот оксиди, 379 грамм углеводород, 3 килограмм кул, 20 грамм ис гази ва углерод оксиди каби газлар ташланади. Бунда атроф-муҳитга жиддий зарар етади, тупроқ структураси бузилиб, тупроқ эрозияси кучаяди.

Ўзбекистон қонунчилигига кўра, дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқларини ёқиб юбориш, атмосфера ҳавосини зарарли моддалар билан ифлослантиришга олиб келса, фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Янгиликлар лентаси
0