Ўзбекистон байроғи Россия ва Европанинг энг баланд нуқтасида ҳилпиради

© uznews.uzТурист из Узбекистана на горе Эльбрус
Турист из Узбекистана на горе Эльбрус - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик экспедициячилар бунга қадар Эверест, Кала Патхар тоғи, Ҳимолайдаги Лобуче довони, Тукла довонини забт этишган

TOШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. 18 июль куни ўзбекистонлик туристлар гуруҳи Россия ва Европанинг энг баланд нуқтаси – Эльбрус тоғига чиқишди. Бу ҳақда UzNews.uz хабар бермоқда.

Ўзбекистонда тоғ туризми ривожлантирилади

Улар 8 кунлик йўл босишдан сўнг бу нуқтани забт этишди ва Ўзбекистон байроғини кўтаришди.

"Таъзим ила Ватаним байроғини ўпаман… Байроғимизни баланд кўтариш ҳар қандай қийинчиликлардан юқори туради ва бу экспедициямизнинг ягона мақсади. Ўзбекистонимиз ҳамиша юксак чўққиларда бўлади" – деди экспедиция раҳбари "Сирли Ўзбекистон" жамияти асосчиси Шароф Эгамбердиев.

Ўзбекистонлик экспедициячилар бунга қадар Эверест (5385 м.), Кала Патхар тоғи (5550 м.), Ҳимолайдаги Лобуче довони (4930 м.), Тукла довонини (4830 м.) забт этишган. Ва ниҳоят, Россия ва Европанинг энг баланд нуқтаси Эльбрус стратовулқони (5642 м.) ҳам забт этилди.

Янгиликлар лентаси
0