Камилов: Human Rights Watch августда Тошкентга келади

© AFP PHOTOТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов
ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Камиловнинг сўзларига кўра, делегацияга HRWнинг Марказий Осиё муаммолари бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов бошчилик қилади

TOШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Human Rights Watch (HRW) ташкилоти август ойида Ўзбекистонга ташриф буюради, деб таъкидлади Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов "Ўзбекистон — Европа Иттифоқи" ҳамкорлик кенгаши йиғилиши якуни бўйича ўтказилган матбуот-анжумани давомида.

Глава МИД Абдулазиз Камилов отвечает на вопросы узбекистанцев - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Human Rights Watch каби ташкилотлар Ўзбекистонга қайтиши мумкин
Камиловнинг сўзларига кўра, делегацияга HRWнинг Марказий Осиё муаммолари бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов бошчилик қилади.

Вазир шунингдек, ташкилотнинг ижрочи директори Кеннет Рот билан яқиндан мулоқот қилиб келаётганини таъкидлаб ўтган.

"Шунга ўхшаш бошқа ташкилотлар ҳам келишади, улар билан ҳамкорлик қиламиз, кун тартибидан яширадиган ёки чиқариб ташлайдиган нарсамиз йўқ", — деган Камилов.

Аммо вазир уларнинг келиши Ўзбекистон "улар қўядиган барча талаб ва шартларга рози" деган маънони англатмаслигини қўшимча қилган.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Камилов: Ўзбекистон тез орада эркин конвертация учун барча шароитларни яратади
"Ҳаракат иккиёқлама бўлиши керак. Агар қаердадир манфаатларимиз мос тушмаса, бу ҳар қандай ҳамкорлик йўққа чиқади, дегани эмас. Баъзи муаммолар бўйича биз ўз қарашларимизга эга бўлсак, шу турдаги ташкилотлар ўз қарашларига эга. Бу ҳақда оммавий равишда таклиф киритганмиз, айтганмиз — биз манфаатларимиз мос тушадиган майдонда ҳамкорлик қилишга ва бу ҳамкорликни биргаликда кенгайтиришга, мунозарали масалаларни биргаликда муҳокама қилиб, ечим топишга тайёрмиз. Буларнинг барчаси бир-биримизни янада кўпроқ тушунишимиз учун амалга оширилади", — деб таъкидлади Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Европа Иттифоқи билан ўзаро ҳамкорлик ҳақида гапирар экан, Камилов "айрим ўта муҳим масалаларда икки томоннинг қарашлари тобора мос тушаётганини" айтиб ўтган. Гап Ўзбекистондаги демократик ўзгаришлар, инсон ҳуқуқлари ва умуман сиёсий ислоҳотлар ҳақида бормоқда.

Томонлар ўртасида кенгқамроқли алоқалар йўлга қўйилган, деб фикр билдирган Камилов.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала