Олмазор туманида 9 қаватли тажрибавий уй қурилади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишРабочие подготавливают фундамент на строительной площадке жилого комплекса
Рабочие подготавливают фундамент на строительной площадке жилого комплекса - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қурилиш 2017-2018 йиллар давомида Тошкентнинг Олмазор туманидаги собиқ "Тошкент чинни заводи" ҳудудида амалга оширилади

TOШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Тошкент шаҳрида тез қурилувчи ва арзон турар-жойлар қуришни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тасдиқланди, деб хабар бермоқда Nuz.uz.

Коттеджи по типовым проектам - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ёшлари янги уйлар билан таъминланади

Хабарга кўра, 2017-2018 йиллар давомида пойтахтнинг Олмазор туманидаги собиқ "Тошкент чинни заводи" ҳудудида "Янги Олмазор" турар-жой мажмуаси қурилади. Мажмуа олтита 9 қаватли кўп хонадонли уй ҳамда замонавий энергия самадор технологияларни жорий этиш орқали қурилиш конструкциялари ва маҳсулотларидан фойдаланган ҳолда қурилган битта 9 қаватли тажрибавий кўп хонадонли уйни ўз ичига олади.

Қуриб битказилган турар-жойлар асосан ёш оилалар, эскирган уйларда яшовчилар ҳамда турар-жой шароитлари яхшиланиши лозим бўлган фуқароларга тақдим этилади.

Турар-жой мажмуаси жисмоний шахсларнинг бошланғич тўловлари (хонадон қийматининг 25%и), Давлат бюджети маблағлари ва бошқа манбалар ҳисобидан қурилади.

Ташқи ва ички муҳандислик тармоқлари, йўллар, йўлаклар, уй ҳовлисидаги иншоотлар, болалар майдончалари, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, лойиҳани ишлаб чиқиш Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган ташкилотлар имтиёз ва преференциялардан фойдаланади.

Янгиликлар лентаси
0