Дунёда

Эмомали Раҳмоннинг кенжа қизи банк раиси ўринбосари лавозимига тайинланди

© Официальный сайт президента РТТожикистон президенти Эмомали Раҳмон
Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон - Sputnik Ўзбекистон
Эмомали Раҳмоннинг етти куёви иқтисод ва молия соҳаларида лавозимларни эгаллаб келишади

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг фарзандларидан бири — Зарина Раҳмон "Ориёнбанк" раиси ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар қилмоқда "Вечерний Бишкек" нашри.

Душанбе шаҳрининг собиқ мэри - Махмадсаид Убайдуллоев - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Эмомали Раҳмон кеча ишдан бўшатилган Душанбе мэрини "Олтин тож" ордени билан мукофотлади
Хабарда айтилишича, банкни Заринанинг тоғаси — Ҳасан Асадуллозода бошқариши айтилган. Банк ҳужжатида Зарина Раҳмон бу лавозимга 2017 йилнинг бошида тайинлангани айтилган.

23 яшар Зарина Раҳмон — Эмомали Раҳмоннинг олтинчи қизи, у Британиядаги коллежни тамомлаган.

2010 йилда Тожикистон Давлат телевидениесида янгиликлар бошловчиси сифатида фаолият юритган. Чет элда таълим олган Зарина икки ой давомида диктор бўлиб ишлаб, инглиз тилида хабар ўқиган.

2013 йилда Зарина Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Алоқа хизмати раҳбари Бег Сабурнинг ўғли Рамз Зухуров билан никоҳдан ўтган.

Раҳмон Озода Эмомали - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Эмомали Раҳмоннинг қизи дунёнинг энг омадли аёллари рўйхатига киритилди
Айтиш жоизки, Тожикистондаги ОАВларда Тожикистон раҳбарининг уч фарзанди — Озода, Рустам ва Руҳшоналарнинг исмлари тез-тез тилга олиниб туради.

Озода Раҳмон 2016 йилдан бери президент маъмуриятини бошқариб келади. Турмуш ўртоғи Жамолиддин Нуралиев Тожикистон Миллий банки раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келади.

29 яшар Рустам Эмомали жорий йилда Душанбе мэри этиб тайинланган ва сал вақт ўтиб шаҳар мажлиси раиси этиб сайланган эди. Раҳмоннинг яна бир қизи — Руҳшона 2016 йилнинг ноябридан бери Тожикистон Ташқи ишлар вазири халқаро муносабатлар бошқармаси раҳбари ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келади. Эмомали Раҳмоннинг етти куёви иқтисод ва молия соҳаларида лавозимларни эгаллаб келишади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала