Жамият

Шоҳимардонлик уч ёшли қизалоқ дунёнинг 183 давлатини ёддан билади

© Photo : La Voix de la RussieУзбекистан на карте. Глобус
Узбекистан на карте. Глобус - Sputnik Ўзбекистон
У глобусда давлатларнинг қаерда жойлашганлигини кўрсатиб беради ва уларнинг пойтахтларини ёддан билади

TOШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Фарғона вилоятининг Шоҳимардон қишлоғида яшовчи уч ёшли Афифа дунёнинг 183 давлатини пойтахтлари билан санаб беради ва харитадан кўрсатиб бера олади, дея хабар беради Ўзбекистон ҳукумати расмий портали.

Решение математической задачи - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Ўзбекистонлик 11 ёшли вундеркинд математика олимпиадасида олтин медал олди

"Афифа энди тили чиқа бошлагандаёқ унинг хотираси қанчалик кучли эканлигини тушунганман. У қандай эртак айтиб берилса, болаларга хос тилда тўлиқ қайта ҳикоя қиларди", дейди унинг онаси Маҳлиё Қўшоқова.

Унинг айтишича, бувиси унга давлатлар номи, уларнинг пойтахтлари ҳақида гапириб берган. Қизалоқ барчани лол қолдириб, худди ўша тартибда бирма-бир қайтарган. Кейин глобусдан мамлакатлар жойлашувини тушунтирганида, Афифа ҳеч қийналмасдан ўша давлат ва унинг пойтахтини кўрсатиб номини айтган.

Қизалоқ дунё харитасидаги 183 давлатни хатосиз кўрсатиб бера олади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала