Жамият

Мудофаа вазирлиги озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олиш бўйича танлов эълон қилди

Танлов жараёнида республика худудидаги ишлаб чиқарувчиларга айрим қўшимча имтиёзлар тақдим қилинади

TOШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги республиканинг барча ҳудудида жойлашган вазирлик савдо нуқталари орқали сотиш мақсадида айрим озиқ-овқат ва биринчи эҳтиёж маҳсулотлари (колбаса ва гўшт, консерва маҳсулотлари, салқин ичимликлар, қандолат маҳсулотлари, шахсий гигиена воситалари ва бошқалар)ни сотиб олиш бўйича танлов эълон қилди. Бу ҳақда uz24.uz хабар бермоқда.

Ҳарбий қасамёд - Sputnik Ўзбекистон
Мудофаа вазирлиги олийгоҳларига ягона танлов асосида ўқишга кириш мумкин

Хабарда айтилишича, шу муносабат билан барча юқорида кўрсатилган маҳсулотларни етказиб бериш имкониятига эга корхона ва ташкилотлар мазкур танловда иштирок этишга таклиф қилинади.

Танлов жараёнида республика худудидаги ишлаб чиқарувчиларга айрим қўшимча имтиёзлар тақдим қилинади, яъни харид қилиш ҳуқуқи танловсиз амалга оширилади.

Шу билан бирга, Мудофаа вазирлиги ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини юқори сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш мақсадида 27 июль куни Мудофаа вазирлиги Маънавият ва тарғибот марказида тадбиркорлар ва юқоридаги маҳсулотларни етказиш имконияти бор корхона раҳбарларини семинарда қатнашишга таклиф қилади.

Хабарда маълумот учун 269-88-82, 269-88-27, 269-88-52, 269-88-63 рақамларига қўнғироқ қилиш мумкинлиги айтилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader