Жамият

Ўзбекистон ҳукумати уруғ-аймоқчиликка нуқта қўйишга қарор қилди

© Jeshu JohnШахматные фигуры
Шахматные фигуры - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ҳукумати давлат хизмати раҳбарлик лавозимларига молиявий фаровонлиги ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар фақатгина иқтидорли одамларни тайинлаш механизмини жорий қилмоқчи

ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистонда "Давлат хизмати тўғрисида" янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди, деб хабар қилди Podrobno.uz.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Сиёсат
Мирзиёев Ўзбекистондаги сиёсий партияларни танқид қилди

Ушбу ҳужжат талабларига кўра, янги ходимлар давлат тузилмаларига ишга қабул қилиш қатъий тартибга солинган танлов асосида амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, қонун лойиҳасида сидқидилдан меҳнат қилаётган мансабдор шахсларни рағбатлантириш механизми ҳам инобатга олинган.

Бундан ташқари, қонун лойиҳасида давлат хизматчисининг одоб-ахлоқ қоидаларини ва коррупцияга қарши курашиш масалаларини ҳам қамраб олади.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Абдухакимов Азизнинг фикрига кўра, қонун лойиҳасида "меритократия" бошқарув тамойили асосида, яъни давлат раҳбарлик лавозимига молиявий фаровонлиги ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар фақат иқтидорли одамлар тайинланиши шартдир.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил апрел ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш масалалари ҳаракатсизлиги ва бепарволиги учун мансабдор шахсларга қаттиқ эътирозлар билдирилган эди. Бундан ташқари, июл ойи бошида давлат раҳбари самарасиз иш фаолияти учун турли вазирлик ва идоралар раҳбарларни танқид қилинган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала