Жамият

Ўзбекистонда такси муаммоси фақат унинг рангида эмас...

© FacebookТакси будущего
Такси будущего - Sputnik Ўзбекистон
Бугун Ўзбекистонда такси хизмати муаммолари - тажрибасиз ҳайдовчилар, техник носоз автомобиллар ва уларнинг хизмат сифатини етарли назорат қилинмаслигидир.

TOШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Бугун ЎзЛиДеп ташаббускорлари Ўзбекистоннинг чекка ҳудудларида таксини сариқ рангга бўяшдан воз кечиш керак ҳамда лицензияни расмийлаштириш тартибини осонлаштириш лозим деган ташаббус билан чиқишди.

Жамият
“Бомбилалар”дан 6,5 миллиард сўм жарима ундирилди
Ижтимоий тармоқларда ушбу хабар кўплаб муҳокамаларга  сабаб бўлмоқда. Кимдир "Сариқ ранги тугабди, энди яшилга бўяймизми?", деса яна кимдир "Халқнинг шундан бошқа  дарди йўқми?" деб эътироз билдирди. Яна кимдир "Бу ташаббускорларнинг аниқ хусусий устахонаси бор", деган мазмунда гап қилди.

Sputnik мухбири масалага ойдинлик киритиш мақсадида Самарқанд шаҳрида бир неча йил давомида таксичилик қилиб, ҳозир бошқа соҳага ўтган киши билан суҳбатлашди.

-" ЎзЛиДеП"нинг таксиларни сариқ рангга бўяш тартибини бекор қилиши ҳақидаги ташаббусини қандай баҳолайсиз?

— Бугун шаҳардаги такси ҳайдовчиларининг 50%и қонуний такси бўлса, 50%и ноқонунийдир. Қонуний таксичилар ҳар куни 35-40 минг чипта пули тўлайди, ноқонуний таксичилар эса бир сўм ҳам тўламайди. Лекин улар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қўлига тушиб қолишса жуда катта жарима тўлашга мажбур.

Менимча бу — яхши таклиф, Агар ушбу ташаббус қонунга айланса кўпчиллик таксичилар "соядан чиқиши" турган гап. Биринчидан, автомобилни бошқа рангга бўяшга, бошқа номер олиб рўйхатдан ўтиш — кўп вақт ва маблағ талаб қилади. Иккинчидан, агар таксида иши юришмай қолса, кейин нима бўлади? Бир умр сариқ машина миниб юриши керакми?! Уни қайтиб ўз рангига бўяш учун яна пул керак. Учинчидан, заводда бўялган машина билан устахонада бўялган машинанинг ташқи кўринишида ҳам ер билан осмонча фақ бор. Бир неча марта бўялган машинани сотиш ҳам муаммо бўлиши мумкин.

Жамият
ЎзЛиДеП чекка ҳудудларда сариқ рангдаги таксилардан воз кечишни таклиф қилди

Лекин масаланинг бошқа томонини ҳам унутмаслик керак. Бугун шаҳарда таксилар сони шундоқ ҳам жуда кўп. Ҳамма — ўзини таксига урган. Улар орасида оиламни боқаман деб, бир умр таксичилик қилиб юрганлар ҳам бор, кечагина "права"сини олиб бугун таксичилик қилишга тушганлар ҳам бор.

Ундан ташқари сариқ таксилар пайдо бўлганига мана 7-8 йил бўлмоқда. Шу вақт ичида уларнинг аксарияти – жудаям ачинарли аҳволга келиб қолган.

Бунинг биринчи сабаби улар оддий автомобилга қараганлда кўп юриши бўлса, иккинчи сабаби – уларнинг кўпи ижарага олинган автомобиллар бўлиб – ҳеч ким уларни авайлаб ҳайдамайди. Ўриндиқлар синиб, кирга ботиб кетган. Эшик тутқичига қўлингни қўйсанг, кирига ёпишиб қолади. Уларни ташқи кўриниши ҳам ачинарли. Бундай автомобил қандай қилиб техник кўрикдан ўтганини фақат гумон қилиш мумкин.

- Масаланинг нима ечими бор?

Рейд ГИБДД против нелегальных таксистов - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Аччиқ ҳақиқат: ўзбекистонлик ноқонуний киракаш ҳаётидан бир кун
- Ҳаммага маълумки такси автомобиллари хусусий автомобилга қараганда 3-4 баробар кўп юради. Шунинг учун ҳам уларни техник кўрикдан бир йилда бир эмас, ҳар ярим йилда бир ўтказишни белгилаб қўйиш керак. Иккинчидан, айнан таксида ишлаётган автомобиллар техник кўрикдан ўтказилганда, уларнинг нафақат техник ҳолатини, балки салони ва тозалигини ҳам текшириш керак. Лекин энг асосийси, ушбу техник кўрик – қоғозда эмас, ҳақиқатдан ҳам ўтказилиши керак.

- Бугунги кунда таксичиларга аҳолининг муносабати қандай?

— Бир неча ўн йиллар олдин таксомотор парклари ҳар кун эрталаб автомобилнинг ташқи ва ички ҳолатини, ҳайдовчининг саломатлиги ва унинг ташқи кўринишини текшириб, кейин ишга чиқарарди. Кўрсатилаётган хизмат сифатига таксопарк жавоб берар эди. Шунинг учун ҳам аҳоли таксичиларни ҳурмат қиларди.

Ҳозир бўлса, кечагина "права"сини олган тажрибасиз ҳайдовчилару, олдин бошқа-бошқа соҳаларда ишлаган одамлар ҳам таксичи бўлиб олган. Ҳеч ким уларни назорат қилмайди.

Знак такси - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Самарқанд вилоятида ноқонуний таксичилар билан кураш бошланди
Йўловчини алдаяптими, машинаси носозми, йўл қоидаларини писанд қилмай ҳайдайдими бу одам… Ҳеч ким бунинг учун жавоб бермайди. Диспетчерлик корхоналари фақат пул жамлаш ва план топшириш билан овора.

Бунинг оқибатида хизмат кўрсатиш сифати тушиб кетган. Таксичилар йўлларда кўплаб хавфли вазиятлар юзага келтиришмоқда. Натижада, халқ орасида  ушбу касб эгаларинигнг обрўйи ҳам тушиб кетган, десам адашмайман. 

- Сизнингча, бу масалада нима қилиш мумкин?

— Лицензия автомобилга эмас – ҳайдовчига берилса, тўғри иш бўлар эди, менимча.

Такси ҳайдашга ҳаммани ҳам қўявермаслик керак. Камида 3-4 йил ҳайдовчилик тажрибаси бор, охирги 3 йил давомида қоидабузарлик қилмаган ҳайдовчиларга таксичилик қилиш ҳуқуқи берилса – ҳамма учун яхши бўларди. Ахир такси хизматининг сифати — 90% ҳайдовчига боғлиқ.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader