Жамият

Ўзбекистондаги дорихоналарда чеклар китоби юритилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бўлим бошлиғи Муҳаббат Ибрагимованинг айтишича эндиликда свет йўқлиги ёхуд ускуна носозлиги чек бермаслик учун баҳона бўла олмайди

TOШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Энди дорихонада товар чекини бериш имкони бўлмаса, товар чеклари китоби юритилади, деб хабар қилди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.

Медикаменты и препараты для здоровья в медицинском пункте - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Дори-дармонларни янада арзонлаштириш бўйича янги қарор қабул қилинди
Хабарда айтилишича, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг "Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори билан дори воситалари ва тиббиёт буюмларини харид қилиш, истеъмолчиларга товар чеки бериш жараёнлари янада такомиллаштирилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Дори воситалари ва тиббий техника сифатини назорат қилиш Бош бошқармаси бўлим бошлиғи Муҳаббат Ибрагимованинг айтишича эндиликда свет йўқлиги ёхуд ускуна носозлиги чек бермаслик учун баҳона бўла олмайди.

"Айрим дорихоналарда ускуна носозлиги ёки бошқа бирор сабаб туфайли товар чеки берилмаслиги ҳолатлари қайд этилаётган эди. Бу эса дори воситаларининг чекланган нархларда сотилиши ва сифати устидан истеъмолчи назоратининг сусайишига олиб келаётганди. Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарорида дори воситалари ва тиббиёт буюмларини чакана сотишда фойдаланиладиган товар чеклари китоби шаклини тасдиқлаш вазифаси белгиланди. Ушбу китоб қатъий ҳисоби юритиладиган бланк ҳисобланади ва ундан товар чекларини бериш бўйича асбоб-ускуналар мавжуд бўлмаган ёки носоз бўлган ёхуд электр энергияси вақтинча ўчирилган ҳоллардагина фойдаланилади", — деди Ибрагимова.

Қайд этилишича, ушбу бланкда ҳам товар чекида қайд этилувчи маълумотлар тўлиқ акс этади.

© Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизматиЧек
Чек - Sputnik Ўзбекистон
Чек

Яъни унда:

— Дори воситаси ёки тиббиёт буюмининг номи;

— Идентификация маълумотлари (номи, дозаси, қадоқлаш, миқдори);

— Уларни берувчи шахсга оид маълумотлар;

— Бериш санаси;

— Нархи.

Дорихонадаги ҳолат - Sputnik Ўзбекистон
Жамият
Чидаганга чиқарган: Ўзбекистонда 615та дорихона ёпилади
Товар чекларининг аҳамиятли томони шундаки, агар истеъмолчида тиббий препаратнинг нархи оширилганлиги хусусида шубҳа юзага келса, уни аниқлаш товар чеклари орқали амалга оширилади. Илгари фақат касса чеки берилар ва унда дори воситаларининг номи ва ҳар бирининг нархи қайд этилмасди. Эндиликда харидорнинг ўзи ҳам жамоатчилик назоратини амалга ошириши ва дори воситаларининг чекланган нархларда сотилишини назорат қилиб бориши мумкин. Бунинг учун дори воситалари ва тиббий буюмлар харид қилинганда, албатта, касса чеки билан бирга, товар чеклари ёки унинг муқобили бўлган товар чеклари китоби бланкаси тўлдириб берилишини сўранг.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала