Жамият

Uzmobile 1,5 йилда бутун Узбекистон ҳудудини LTE тармоғи билан қоплайди

© SputnikМашина мобильной лаборатории оператора связи Uzmobile
Машина мобильной лаборатории оператора связи Uzmobile - Sputnik Ўзбекистон
2018 йил охирига қадар Uzmobile бутун Узбекистон ҳудудини 4G LTE тармоғи билан қоплаб олади.

TOШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Компания раҳбарияти хабарига кўра, ушбу лойиҳани амалга ошириш учун Uzmobileда барча керакли асбоб-ускуналар бор.

Uzmobile келаси йилнинг охирига қадар Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини 4G LTE — тўртинчи авлод уяли алоқа тармоғи билан  қоплаб олади, хеб хабар қилмоқда Sputnik Узбекистон мухбири компаня директори Владимир Кравченконинг сўзларига асосан.

Компания раҳбари айтишига қараганда, бунинг учун миллий уяли алоқа оператори Ўзбекистонда 11 минг дона база станциялари ўрнатишга қарор қилган. Бугунги кунда Ўзбекистонда ҳеч қайси уяли алоқа оператори бундай кенг LTE тармоғига эга эмас. Компаниянинг CDMA алоқа тармоғи ҳам республикада энг йирик тармоқлардан бири ҳисобланади.

Мобильные операторы Мегафон и Билайн - Sputnik Ўзбекистон
Иқтисод
Uzmobile биринчи бўлиб ўз мижозларини "мобил тобелик"дан озод қилади

"Ҳамкасабаларимиз Тошкентда биздан олдин LTE алоқа тармоғини ўрнатишни бошлаган бўлсада, биз улардан аллақачон ўзиб кетдик. Биз кластер технологияси билан жиҳозланган, энг замонавий алоқа ускуналари буюртма беришга улгурдик.  Масалан, 4G алоқа тизими эскириб қолган тақдирда, унинг кластерини олиб янги технология кластери билан алмаштирамиз, холос. Улар 10-15 йил амалга оширган ишни биз — 2-3 йилда бажарамиз", — деди компания раҳбари.

Шунингдек, Кравченко компанияга бир қатор имтиёзлар берилганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

"Биз янги компания бўлганимиз ва тезда ривожланиб абонентлар жамлашимиз  керак бўлгани учун бизни бир қатор рухсатнома олиш жараёнларидан озод қилишган эди. Ҳозир бизнинг ўзимиз тижорат компаниясига айландик ва база станциялари кўпроқ бўлишига ўзимиз манфаатдормиз. БИз уларни ишла тушириш учун рухсат олишга керак бўладиган ҳужжатлар жамлашимиз талаб қилинмайди",- деди компания раҳбари.

Эслатиб ўтамиў, Uzmobile алоқа оператори 2015 йилнинг 15 апрелидан Тошкентда GSM тармоғини ишга туширган эди. Шундан сўз Узбекистоннинг барча вилоят марказларида ҳам GSM ишлай бошлади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала