ИИББ фоҳишахона сифатида фойдаланилган хонадонлар мусодара қилинишига изоҳ берди

© AP Photo / Anvar IlyasovУзбекские милиционеры возле дома
Узбекские милиционеры возле дома - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ИИББ вакилининг айтишича, амалдаги қонунчиликка кўра, хонадон эгаси жиноятга алоқадор бўлмаса, ҳуқуқ-тартибот органлари уни мажбурий тартибда тергов қилмайди ёки суд жараёнига жалб этмайди

TOШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари пойтахтда фоҳишахона сифатида фойдаланилган хонадонларнинг мусодара қилиниши ҳолатлари бўйича изоҳ берди, деб ёзади Sputnik мухбири.

Кейинги вақтда пойтахтда фоҳишалик, одам савдоси ва фоҳишахона сақлаш жиноятларига қарши фаол кураш олиб борилмоқда. Шу билан бирга фоҳишахона сақлаш ҳолати аниқланган хонадонлар эгаларининг уй ёки хонадони адолатсиз равишда мусодара қилинганлиги ҳақида судга мурожаат қилиш ҳолатлари ошиб бормоқда.

Бу ерда оддий ҳолат юзага келган – хонадонни ижарага олган шахслар яширинча фоҳишахона ташкил этишган. Фоҳишахона сақлаш ҳолати аниқланган хонадон давлат фойдасига мусодара қилинган, суд мажлислари айрим ҳолатларда хонадон эгасининг иштирокисиз ўтказилган ва уйи мусодара қилинганини уй эгаси кейин билган.

Оёқлар - Sputnik Ўзбекистон
"ОРИЯТ" операцияси: Тошкент ИИБ фоҳишаларга қарши уруш эълон қилди

Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари, тергов бошқармаси бошлиғи Дониёр Тошхўжаевнинг айтишича, аниқланган бундай ҳолатларнинг ҳар бирига (хонадонни давлат фойдасига мусодара қилиш) суд ва тергов алоҳида ёндашади, хонадондан фоҳишахона сифатида фойдаланилганми, хонадон эгаси бу ҳақда билганми, у ижарачидан қанча миқдорда ҳақ олиб тургани аниқланади.

"Агар хонадондан одам савдоси мақсадида фойдаланилганлиги аниқланса, у жиноят қуроли деб топилади, жараёнда мулк эгасининг иштироки ҳеч қандай роль ўйнамайди. Фоҳишабозлик ва одам савдосида фойдаланиш мақсадида уй қурилиши ва хонадонлар таъмирланиши ҳолатлари аниқланган. Агар биз бу далилларни исботласак, уй эгаси хонадонни тартибли одамларга бергани ҳақида айтса, биз бунинг аксини исботласак, уй эгасининг мурожаати аҳамиятга эга эмас", — деди Тошхўжаев.

ИИББ вакилининг айтишича, амалдаги қонунчиликка кўра, хонадон эгаси жиноятга алоқадор бўлмаса, ҳуқуқ-тартибот органлари уни мажбурий тартибда тергов қилмайди ёки суд жараёнига жалб этмайди. Хонадон эгасининг фоҳишахона ташкил этишга алоқадорлиги исботлансагина у судга тортилади.

Бошқа томондан, деди Тошхўжаев, агар ижарачи фоҳишахона сақлаш жиноятини содир этса ва уй давлат фойдасига мусодара қилинса, уй эгаси эса жиноятга алоқадор бўлмаса, жиноят содир этган ижарачи уй эгасига уйнинг қийматини тўлаб беришга мажбур бўлади.

Судебный молоток, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Миробод туманида фоҳишахона фаолиятига чек қўйилди

"Мусодара қилиш билан боғлиқ ҳар бир ҳолатга алоҳида ёндашилади. Агар хонадондан фоҳишахона сифатида фойдаланилган бўлса, унинг эгасига қайтарилиш имкони кўпроқ бўлади. Мабодо ундан одам савдоси мақсадида фойдаланилган бўлса, у давлат фойдасига мусодара қилиниши эҳтимоли кўпроқ. Бунда жиноятнинг оғирлиги эътиборга олинади", — таъкидлади Дониёр Тошхўжаев.

Ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари хонадонни ижарага беришда қонунга амал қилиниши судда уй эгасининг ҳақлигини исботлашда кўпроқ имконият беришини қайд этишди.

Янгиликлар лентаси
0