"Ўзбекистон 24" телерадиоканали ўз эфирларини бошлади

© Sputnik/Виктор ТолочкоТелевизор томоша қилаётган одам
Телевизор томоша қилаётган одам - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Миллий телерадиокомпания раиси ўринбосари Бобир Алихоновнинг сўзларига кўра, томошабинларга журналистик суриштирув асосида тайёрланган танқидий ва аналитик материаллар намойиш этилади

ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Ўзбекистонда куну-тун фаолият юритадиган "O‘zbekiston 24" телеканали ишга туширилди.

"O‘zbekiston 24" бутун республика бўйича ўз фаолиятини ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб боради. Телеканал эфирида республиканинг ички ва ташқи сиёсатига доир янгиликлар, репортажлар ва бошқа дастурларни томоша қилиш мумкин бўлади.

монтажная комната телевизионного комплекса - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон 24" телеканалини жаҳонга машҳур медиа бошловчилар табриклайди
Янги телеканал раҳбарияти хориж давлатларида ҳам ўз мухбирлик пунктларини ташкил этишни режалаштирган.

Сўнгги хабарларга кўра, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва ўз блогларидаги чиқишлари орқали кўпчиликнинг эътиборига тушган блогерлар, интернет-журналистлар 23 июл куни "O‘zbekiston 24" телерадиоканали фаолияти билан яқиндан танишдилар.

"Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати раҳбари Асад Хўжаев ва Ўзбекистон МТРК раисининг биринчи ўринбосари Бобур Алихоновлар 24 июлдан ўз фаолиятини бошлайдиган информацион-таҳлилий телерадиоканал ва унинг имкониятлари, режалар борасида меҳмонларга маълумотлар беришди", — дейилади телеканал сайтида берилган хабарда.

Продажа плазменных телевизоров - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон 2018 йил якунида рақамли телеузатишга тўлиқ ўтади
Таъкидлаш керак, 24 соат давомида мухлисларга янги ва таҳлилий ахборотларни етказиш жуда катта меҳнат ва масъулият талаб этади. Телерадиоканалнинг ижодий-техник жамоаси аъзолари эса айни дамда эфир стартига жиддий ҳозирлик кўришмоқда.

Блогерлар замонавий студия, эфирга узатиш тизими фаолияти билан биринчи бўлиб танишиш имкониятига эга бўлишди. Шунингдек, телекўрсатувларни монтаж қилиш, Uzbekistan24.uz сайти фаолияти, шунингдек, O‘zbekiston радиоканалининг ижодий ишлаб-чиқариш жараёнларидан бохабар бўлишди.

Эслатиб ўтамиз, "O‘zbekiston 24" телерадиоканали 2017 йилнинг 24 июль куни, соат 10.00 дан эфирга узатилди.

Янгиликлар лентаси
0