Атамбаев Шавкат Мирзиёевни табриклади

© Sputnik / Табылды КадырбековПрезидент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев
Президент Кыргызстана Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентларини ҳамкасабалик муносабатларидан ташқари инсоний дўстлик муносабатлари ҳам боғлаб туради.

TOШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев Чўлпон-Отада бўлиб ўтган матбуот анжумани чоғида ОАВ орқали Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни 60 ёшли юбилейи билан табриклади, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон нашри.

Матбуот анжумани давомида Атамбаев Шавкат Мирзиёевни юқори даражада баҳолашини айтди ва журналистлар орқали унга соғлиқ, узоқ умр ва муваффақият тилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Қирғизистон президентларини ҳамкасабалик муносабатларидан ташқари инсоний дўстлик муносабатлари ҳам боғлаб туради. Шавкат Мирзиёев президент бўлганидан кейин Атамбаев биринчилардан бўлиб табриклаган ва Ўзбекистонга ташриф буюрган эди. Ундан ташқари Атамбаев Шавкат Мирзиёевга, бир неча йил олдин, бош вазир лавозимида ишлаган вақтлари унинг Ўзбекистонда яшаётган, узоқ вақт давомида кўрмаган акасини топишга ёрдам бергани учун чин дилдан миннатдорлик билдирган эди.

Янгиликлар лентаси
0