Дунёда

Песков Украина чегараси яқинида қўшинлар кучайтирилганига изоҳ берди

© Sputnik / Михаил Климентьев / Фотобанкка ўтишресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков
ресс-секретарь президента РФ Дмитрий Песков - Sputnik Ўзбекистон
Бироз олдин Украина ҳарбий қўмондонлиги чегара яқинида жойлаштирилган Россиянинг "зарба берувчи" кучлари ҳақида хабар қилган эди.

TOШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Украина чегараси яқинида жойлаштирилган қўшимча ҳарбий кучлар борасида изоҳ берди.

Бундан олдин Украина Бош штаби чегара яқинида Россия қўшимча учта мото-ўқчи дивизиялар жойлаштиригани ва ушбу ҳарбий кучлар "зарба берувчи" кучлар эканини хабар қилган эди.

"Россия ўз ҳудудида қўшнлар жойлашиш тартибини ўз мақсадларига мувофиқ ўзгартириш ҳуқуқига эга", — деб изоҳ берди Дмитрий Песков ушбу хабарларга.

Шунингдек, Россия президентининг матбуот котиби ушбу масала борасида аниқ маълумот олиш учун Мудофаа вазирлигига мурожаат қилишни маслаҳат берди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала