Шри-Ланкада очиқ денгизга олиб кетилган иккита фил қутқарилди

Oбуна бўлиш
Бу сўнгги вақтларда иккинчи маротаба қайтарилаётган ҳодисадир

ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Шри-Ланка Ҳарбий денгиз кучлари томонидан ўтказилган 12 соатлик операция давомида очиқ денгизга олиб кетилган икки ёш филларни қутқаришди, деб хабар қилмоқда РИА Новости Daily Mailга таянган ҳолда.

Жониворларни аввалига қирғоқ яқинида кўриб қолишган. Тахминларга кўра, филлар Коккилай кўрфазидан ўтаётган вақтда, улар очиқ денгизга олиб кетилган.

Ғаввослар операция давомида ҳайвонларни арқонлар билан боғлаб, қирғоқ томон тортганлар ва сўнгра қўйиб юборганлар. Филлар соғ-омонлиги айтилмоқда.

Бу сўнгги вақтда иккинчи маротаба қайтарилаётган ҳодисадир. Илгарироқ, 12 июл санасида ҳам ҳарбийлар очиқ денгизга олиб кетилган филни қутқарган эдилар.

Янгиликлар лентаси
0