Тошкент ИИББ Дўмбиробод қабристонидаги синган қабртошлар бўйича изоҳ берди

© nuz.uzРазрушенные могилы на христианском кладбище Ташкента
Разрушенные могилы на христианском кладбище Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суриштирув ишлари давомида мазкур қабристоннинг 137-сонли картаси ўрганиб чиқилиб, қабрларнинг устига синган дарахт шохлари тушиб, қабр тошларига зарар етганлиги маълум бўлди

TOШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ Чилонзор туманида жойлашган 2-Дўмбиробод қабристонидаги қабрлар устига ўрнатилган ёдгорлик тошлари номаълум шахслар томонидан бузилганлиги ҳақидаги гап-сўзларга изоҳ берди.

Қабристон - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон фуқароси Ҳаж зиёратига бориш ўрнига, қабристонга дарвоза қурди

ИИББ матбуот хизматининг маълум қилишича, Podrobno.uz сайтида Дўмбиробод қабристонидаги қабрлар устига ўрнатилган ёдгорлик тошлари номаълум шахслар томонидан бузилганлиги ҳақида мақола берилган.

Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида мазкур қабристоннинг 137-сонли картаси ўрганиб чиқилиб, қабрларнинг устига синган дарахт шохлари тушиб, қабр тошларига зарар етганлиги маълум бўлди.

Қабристон директори Х.А.Нишонов, қабристон ишчилари О.C.Нуриддинов ҳамда Р.Д.Шерматовларнинг тушунтиришларига кўра, жорий йилнинг баҳор ойларида юз берган кучли шамоллар натижасида дарахтлар синиб, қабр тошлари устига тушиб уларни синдирган.

Қабристон ҳудуди катта бўлганлиги сабабли барча карталарни тозалашга ҳамда таъмирлашга улгурилмаган.

Уларнинг айтишларича, ҳозирда дарахтларни буташ ва чиқиндиларни тозалаш ишлари олиб борилмоқда ва ушбу ободонлаштириш ишлари якунига етгандан сўнг синган қабр ёдгорлик тошлари тикланиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0