Ёшлар иттифоқи "Тарғибот поезди" ёрдамида уюшмаган ёшлар билан ишламоқчи

Oбуна бўлиш
Яқин кунларда "Ёш лекторлар" гуруҳи ташкил этилиб, 6 та вагондан иборат поездда республиканинг барча шаҳарларига боришади, таъкидлади Қуронбоев

ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Ёшлар иттифоқи "уюшмаган" ёшлар билан ишлаш учун Ўзбекистон бўйлаб "Тарғибот поезди"ни йўлга қўяди. Бу ҳақда иттифоқ марказий кенгаши раиси Қаҳрамон Қуронбоев маълум қилди, деб хабар берган Уз24уз.

Беседа со школьниками по профилактике преступлений - Sputnik Ўзбекистон
Мактабларда "ёшлар етакчиси" штати жорий этилди

Хабарда айтилишича. яқин кунларда "Ёш лекторлар" гуруҳи ташкил этилиб, 6 та вагондан иборат поездда республиканинг барча шаҳарларига боришади.

Ёш тарғиботчилар жойларга чиқиб, фақат тарғибот олиб бориш билан чекланмай, уюшмаган ёшларнинг ҳам фикрини ўрганиш, уларни фойдали юмушларга жалб этиш, амалий ишларга рағбатлантириш, ҳар томонлама ёрдам бериш билан шуғулланади.

Янгиликлар лентаси
0