Ўзбекистонда заҳарли кана чақиши оқибатида икки киши вафот этди

Oбуна бўлиш
Қашқадарё вилояти, Қарши туманидаги Хонобод қишлоғида яшаган 47 ёшли аёл ва 16 ёшли ўсмир йигит хавфли юқумли касаллик туфайли вафот этди

ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Қашқадарё вилоятида яшаган икки киши геморрагик безгак касаллиги туфайли вафот этди, деб хабар қилди РИА Новости.

Қутурган ит - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда қутуриш касаллигига қарши профилактика ўтказилмоқда

Геморрагик безгак — хавфли юқумли касаллик бўлиб, қора молларда учрайдиган кана орқали тарқалади.

Хабарда айтилишича, Қашқадарё вилояти, Қарши туманидаги Хонобод қишлоғида яшаган 47 ёшли аёл ва 16 ёшли ўсмир йигит хавфли юқумли касаллик туфайли вафот этди.

Қашқадарё вилояти давлат санитария-эпидемиологик назорат маркази ходими маълумотига кўра, ушбу ҳолатдан сўнг махсус штаб тузилиб, маҳаллий аҳоли тўлиқ текширилмоқда. Текширув давомида яна 14 кишида кана чақиш ҳолатлари аниқланган. Хозирги вақтда уларнинг соғлиғи хавфдан ҳоли.  

Шифокорлар огоҳлантиришига кўра, геморрагик касалликда тана ҳароратининг кескин юқорилаб кетиши, ҳолсизлаш, чанқоқ, томир уриши, нафар қисиши, сувсизлаш ва бош оғриши каби белгилар намоён бўлади.

Безгак касаллиги белгилари пайдо бўлгач беморга 3-5 кун ичида тиббий ёрдам кўрсатилмаса, бу ҳолат ўлим билан тугаши мумкин. Бундай аломатлар пайдо бўлганда зудлик билан шифоркорларга мурожаат қилиш зарур.

Янгиликлар лентаси
0