Мирзиёев сентябрда БМТ Бош Ассамблеясида чиқиш қилади

© Пресс-служба президента РУзПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
19-25 сентябрь кунлари бўлиб ўтадиган БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси доирасида Ўзбекистон раҳбарининг илк чиқиши режалаштирилган

TOШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Шавкат Мирзиёев сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида чиқиш қилади. Бу ҳақда БМТ штаб-квартираси тарқатган тадбир дастурида айтилган.

Ўзбекистонлик уч талаба БМТ Бош Ассамблеясида сўзга чиқди

Бу АҚШ президенти Дональд Трамп каби Ўзбекистон етакчиси учун ҳам БМТдаги илк чиқиш бўлади. БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияси 19-25 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

19 сентябрь куни БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ва сессия раиси Мирослав Лайчакнинг чиқишлари орқали мунозараларга старт берилади.

Шу куни ассамблея минбарига Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ҳам чиқади. Арманистон, Афғонистон, Бразилия, Исроил, Польша ва Франция раҳбарлари ҳам чиқиш қилишлари режалаштирилган.

Бош Ассамблеянинг сўнгги кунида КХДР ва Сурия ташқи ишлар вазирлари чиқишлари кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0