GM Uzbekistan экспорт ҳажмини йил якунига қадар 30 минг донагача оширмоқчи

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишМосковский международный автомобильный салон-2016. День пятый
Московский международный автомобильный салон-2016. День пятый - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Автомашиналарининг каттагина қисми Россияга экспорт қилинади

ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. GM Uzbekistan йил якунига қадар экспорт қилинадиган автомашилар сонини 30 минг донагача оширмоқчи, деб хабар қилди Подробно.уз.

GM Uzbekistan пресс-тур - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan янгиланган Labo ишлаб чиқаришга киришди

Хабарда кўра, GM Uzbekistan айни вақтда янги хорижий савдо бозорларни ўзлаштириш, савдо ишларини тизимли йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб бормоқда. Жумладан, дилерлик тармоғини кенгайтириш, турли бонус дастурларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

"2017 йил биринчи ярим йилликда 10 минг дона автомашина хорижга экспорт қилинди. Келаси ярим йилликда бу кўрсаткични икки бараварга оширмоқчимиз. Кейинги йилларда эса савдонинг ўсиш суратларини камида 20 фоизга ошириш режалаштирилган", — деб таъкидлади GM Uzbekistan вакили.

GM Uzbekistan чет мамлакатларда янги савдо бозорларини ўзлаштирди. Жумладан, Яқин Шарқ давлатлари — Иордания, Ливан, Ироқ, шунингдек, бир қатор Африка давлатларига автомашиналар экспорт қилинмоқда.

Ҳозирги кунда Ливия, Тунис, Озарбайжон давлатлари билан ҳамкорлик қилиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.

Автомашиналари энг кўпи Россияга экспорт қилинади. Иккинчи ўринда Қозоғистон ва учинчи ўринда Украина. Энг оммабоп бўлган экспорт моделлар: "Nexia", "Lasetti", "Cobalt", "Matiz" ва "Spark". 

GM Uzbekistan пресс-тур - Sputnik Ўзбекистон
GM Uzbekistan раҳбариятига берилмай қолган саволлар...

GM Uzbekistan экспорт қувватларини ошириш мақсадида шу йилда Қозоғистон "СарыаркаАвтоПром" заводида Ravon Nexia R3 автомашинасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Кейинги босқичда ишлаб чиқариш чизиғини кенгайтириш кўзда тутилган. 

"Қозоғистонда 300 дона автомобил ишлаб чиқарилди. Шу йил якунига қадар яна 5 минг дона автомашина ишлаб чиқарилади. Ҳозирги кунда заводда фақат Nexia ишлаб чиқарилади, кейинчалик Spark ва Cobalt автомашиналарини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Бугунги кунда бу борадаги техник масалалар ҳал қилинмоқда", — деб қўшимча қилди мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда GM Uzbekistan 10 турдаги автомашиналар ишлаб чиқарилмоқда: Nexia, Cobalt, Gentra, Malibu, Matiz, Spark, Captiva, Orlando, Damas ва Labo.

Республика ичида автомашиналар Chevrolet бренди сифатида барчага маълум бўлса, экспортда эса Ravon савдо белгиси сифатида машҳурдир.  Ўзбекистонда қурилган 3 та завод йилига 290 минг дона автомашина ишлаб чиқариш қувватига эга.

Янгиликлар лентаси
0