Жамият

Телефон ва шпаргалка олиб киришга уринган абитуриентлар имтиҳонга киритилмайди

© FacebookВступительные экзамены в Университет Инха в Ташкенте
Вступительные экзамены в Университет Инха в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Бу йил ҳар бир абитуриентдан пойабзалини ечиши сўралади ва пойабзал пошнасига болға билан уриб текширилади

TOШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Самарқанддаги олий ўқув юртларидаги 7014 ўринга 63 минг абитуриент ҳужжат топширган. Бакалавриат учун ажратилган бир ўринга 9 абитуриент даъвогарлик қилмоқда. Самарқандда олийгоҳлар ректорлари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида ана шу ва бошқа рақамлар тилга олинди. Бу ҳақда "Новости Узбекистана" ёзмоқда.

Национальный университет Узбекистана имени Мирзо Улугбека - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
Ўзбекистон Миллий университетида сохта абитуриентлар аниқланди

Вилоят ҳокими ўринбосари Азамат Умаровнинг айтишича, бу йилги тест синовлари бошқача тарзда ўтказилади ва бу ўзгаришлар ҳақида абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарини хабардор қилиш лозим.

Бу йил тест синовлари ўтказиладиган ҳар бир аудиторияда кузатувчи сифатида ўша олий ўқув юрти вакили ва четдан яна бир кузатувчи – мактаб, академик лицей ёки касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси қатнашади.

А.Умаровнинг айтишича, тест синовлари бўлиб ўтадиган бинога уяли телефон ёки бошқа алоқа воситалари ҳамда шпаргалка олиб киришга уринган абитуриентлар имтиҳондан четлаштирилади. Бу Ўзбекистон Республикаси олий ўқув муассасаларига бакалавриатга талабаларни қабул қилишда тест синовларини ўтказиш бўйича низомнинг 88-бандида кўрсатиб ўтилган.

Подставные абитуриенты в ТУИТ - Sputnik Ўзбекистон
Ҳодисалар
ТАТУда тест синовларига кирмоқчи бўлган сохта абитуриентлар қўлга тушди

Бу йил абитуриент тест синови ўтказилган бинони соат 12дан илгари тарк этмайди. Бу қоида айрим "билимдон"ларнинг фаолиятига чек қўйиш мақсадида жорий этилди. Маълум бўлишича, айримлар ўқув юртига ҳужжат топшириб, имтиҳон куни тест саволларини телефони орқали суратга олган ва хонани тарк этган. Телефонни эса уни ташқарида кутиб турган шахсга берган. Бу шахс тест саволларини ечиб, хонада имтиҳон топшираётган абитуриентга телефон орқали жавобларни етказиб берган.

Айрим "ихтирочи" абитуриентлар эса пойабзали пошнасига телефон яширишган. Бу йил ҳар бир абитуриентдан пойабзалини ечиши сўралади ва пойабзал пошнасига болға билан уриб текширилади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала