Мусодара қилинган мол-мулклар онлайн-аукционлар орқали сотилади

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишРабота товарно-сырьевой биржи
Работа товарно-сырьевой биржи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш билан Мажбурий ижро бюроси ҳузуридаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси шуғулланади

TOШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Шу йилнинг 1 сентябридан бошлаб мусодара қилинган мол-мулклар "E-IJRO AUKSION" ягона электрон савдо майдончасида электрон онлайн-аукционлар орқали сотилади, деб хабар бермоқда uz24.uz. Хабарга кўра, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорни имзолади.

Аукционларни ташкил этиш ва ўтказиш билан Мажбурий ижро бюроси ҳузуридаги "Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази" давлат унитар корхонаси шуғулланади.

Узбекские милиционеры возле дома - Sputnik Ўзбекистон
ИИББ фоҳишахона сифатида фойдаланилган хонадонлар мусодара қилинишига изоҳ берди

Электрон онлайн-аукционлар уларда Интернет тармоғи орқали иштирок этиш имконини берадиган ҳамда буюртмаларни қабул қилиш ва ғолибни аниқлаш тартиб-таомилларига аралашувни истисно этадиган махсус дастурий маҳсулотдан фойдаланилган ҳолда ўтказилади.

Электрон онлайн-аукционлар ўтказилиши ҳақидаги хабарнома ва лот тўғрисидаги маълумот уларни ташкил этиш ва ўтказишга ваколатли операторнинг веб-порталида, шунингдек, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси ва унинг ҳудудий бошқармалари веб-сайтларида аукцион ўтказиш бошланишига 10 календарь кундан кечиктирмасдан жойлаштирилади.

Дастлабки электрон онлайн-аукцион нархни ошириб бориш тамойили, такрорийлари эса нархни тушириб бориш тамойили бўйича ўтказилади.

Янгиликлар лентаси
0