Ўзбекистон ва РФ мева-сабзавот етказиб бериш бўйича 612 млн $лик шартнома имзолади

© Sputnik / Алексей Сазонов / Медиабанкка ўтишЦентральный рынок в Воронеже
Центральный рынок в Воронеже - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўтган биринчи ярим йилликда мева-сабзавот етказиб бериш бйўича 20та шартнома имзоланганини маълум қилди

TOШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Ўзбекистон ва Россия компаниялари жорий йилнинг ўтган даври давомида Россияга янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш бўйича умумий қиймати 612 миллион долларлик шартнома имзолади, деди РФнинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев.

Грузчики работают на складе овощей и фруктов - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавот етказишдаги муаммолар ҳал этилади

"Жорий йилнинг январь-апрель ойлари давомида Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавот импорти ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9%га ошди. Ўзбекистондан Россияга янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотлари етказиб бериш бўйича умумий қиймати 612 миллион долларлик 20та шартнома имзоланди ", — деди Тюрденев маҳаллий ОАВга берган интервьюсида.

Элчининг сўзларига кўра, айни пайтда Тошкентда сентябрда бўлиб ўтадиган Халқаро мева-сабзавот ярмаркасига Россиянинг йирик ритейлерларидан ташкил топган ишбилармон доираларининг бизнес-миссиясини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилмоқда, деб ёзади РИА Новости.

"Ўзагроэкспорт" давлат компаниясининг маълумотига кўра, Ўзбекистон 2017 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини 1,55 бараварга оширмоқчи. Компания мутахассисларининг баҳолашларича, умумий экспорт ҳажмининг 60% га яқинини Россияга етказиладиган мева-сабзавотлар ташкил этади.

Янгиликлар лентаси
0