Эрон биринчи ташувчи-ракетани орбитага муваффақиятли учирди

© Министерство обороны РФ / Медиабанкка ўтишУчаётган ракета
Учаётган ракета - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ОАВлар хабарига кўра, бундай ракета қитъалараро зарба беришга мўлжалланган ядровий ракета сифатида ҳам ишлатилиши мумкин.

TOШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Эрон "Симорг" (Семурғ) номли ташувчи раектасининг биринчи муваффақиятли синовини ўтказди, деб хабар қилмоқда РИА Новости IRINN телеканали хабарига асосан.

Хабарда айтилишига кўра, рекета ер шари орбитасига сунъий йўлдош олиб чиққан. Ракетанинг фойдали юк ташиш қуввати 100 кг гача.

Wikipedia саҳифасида хабар берилишига кўра бундай ракета қитъалараро зарба беришга мўлжалланган ядровий ракета сифатида ҳам ишлатилиши мумкин. Унинг зарба бериш масофаси 5000 км. Ракетанинг узунлиги — 26-27 метр, диаметри — 2,4 метр ва  бошланғич оғирлиги 77-85 тонна.

Ракета Эроннинг Семнан шаҳри яқинида қурилган Хомейни номли космодромдан учирилган.

Янгиликлар лентаси
0