Марказий банк тўлов терминаллари билан таъминлашда муаммолар борлигини тан олди

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишБанковские карты международных платежных систем VISA и MasterCard
Банковские карты международных платежных систем VISA и MasterCard - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу масала бўйича Халқаро Пресс-клубда бўлиб ўтган сессияда иштирок этган Марказий банк раиси ўринбосари Саидкамол Хўжаев баёнот берди

ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Ўзбекистон Марказий банки тадбиркорларни тўлов терминаллар билан таъминлаш борасида маълум муаммолар борлигини тан олди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.

Пластик карта орқали тўлов - Sputnik Ўзбекистон
Нархлар нега турлича?

Марказий банк раиси ўринбосари Саидкамол Хўжаевга кўра, бугунги кунда мамлакатда етарли даражада тўлов терминаллар билан таъминланмагани энг долзарб муаммо ҳисобланади. Марказий банк ушбу муаммони тез фурсатда ҳал қилиш учун бор имкониятини ишга солган.

"Яқинда банкларга тўлов терминалларини хориждан харид қилиш учун рухсат берилди. Кейинчалик ушбу терминаллар марказий банк базасига уланади. Бундан ташқари, июл ойи якунига қадар тадбиркорлик субъектларига 30 минг дона терминалларини тарқатиш режалаштирилган", — деди Хўжаев.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 1 январ ҳолатига мамлакатда 19,4 млн дона пластик карточкалар муомалага чиқарилган. Савдо ва хизмат кўрсатиш жойларида 208 минг дона терминаллар ўрнатилган. Савдо айланувида пластик карточкалар билан тўловларни амалга ошириш улуши 70 фоизни ташкил қилади.

2017 йил 15 мартдан юридик ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун тўлов терминаллар учун ижара тўлови 50 фоизга камайтирилди. Энди ушбу тўлов юридик шахслар учун Марказий банки курсида 5 еврони ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар учун 2,5 еврони ташкил қилади.

Янгиликлар лентаси
0