Дунёда

Остона ҳокими амалдорларга автобусда юришни буюрди

© Владимир Федоренко / Фотобанкка ўтишАвтобус ва троллейбуслар
Автобус ва троллейбуслар - Sputnik Ўзбекистон
Остона ҳокими Асет Исекешев пойтахтда фаолият юритаётган амалдорларга ҳафтада ҳеч бўлмаганда бир марта жамоатчилик транспортидан фойдаланиш топшириғини берди

TOШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Қозоғистон пойтахти, барча шаҳар ва туманлар ҳокимликлари топ-менежерлари жамоатчилик транспортидан фойдаланадилар. Остона ҳокими Асет Исекешев қўл остида ишловчи ходимларга худди шундай топшириқни берди, деб хабар қилмоқда Спутник Қозоғистон.

Остонада бўлиб ўтаётган ЭКСПО-2017 халқаро кўргазмаси - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Остона Экспо-2017: дунёни ким нима билан ҳайратга солмоқда?
"Пойтахт раҳбарияти — шаҳар ҳокимидан тортиб ўринбосарларгача, туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳафтада бир неча маротаба, шаҳардаги муассаса ва бошқарма раҳбарлари, таркибий тузилма бўлинмалари раҳбарлари эса кунда бир марта жамоат транспортларидан фойдаланишлари лозим", — деган Исекешев пайшанба куни ўтказган йиғилиш чоғида.

Остона ҳокими сал аввал ЭКСПО-2017 ўтказилаётган вақтда транспорт билан таъминлаш ва шаҳарда йўл ҳаракатини ташкил қилиш масалаларига бағишланган мажлисда шаҳар автобусларида хизмат кўрсатиш маданиятини қаттиққўллик билан назорат қилишга ваъда берган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала