Жамият

Россия ва Ўзбекистон ИИВлари миграция масаласини муҳокама қилишди

© МВД РФДелегации МВД России и МВД Узбекистана обсудили актуальные вопросы взаимодействия (Ташкент, 26.07.2017 г.)
Делегации МВД России и МВД Узбекистана обсудили актуальные вопросы взаимодействия (Ташкент, 26.07.2017 г.) - Sputnik Ўзбекистон
Бугун Тошкентда Россия ва Ўзбекистон Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди

ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Бугун Тошкентда биринчи Россия ва Ўзбекистон Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳи йиғилиши ўтказилди, деб хабар қилди Россия ИИВ матбуот хизмати.

Сиёсат
Ўзбекистонда милиция ходимларига ўзини фуқаролардан устун қўйиш ман этилди

Ўзбекистон ва Россия ички ишлар вазирликларининг тезкор бўлинма ва махсус хизматларининг раҳбарлари ва масъул ходимлари ишчи учрашуви ўтказилди.

Йиғилишда тезкор қидирув, уюшган жиноятчилик, экстремизм, наркотик моддалар ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш борасида ахборот алмашинув юзасидан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида томонлар Мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳининг иккинчи йиғилишини 2018 йил ўртасида ўтказишга келишиб олишди.

Эслатиб ўтамиз, шу йил май ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Россия Федерацияси ички ишлар вазири Владимир Колокольцевни қабул қилган эди. Россия ва Ўзбекистон ўртасида 2017-2018 йиллар ҳамкорлик протоколи имзоланган эди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала