Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси тайинланди

© AP Photo / Andy WongХитой байроғи
Хитой байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг ХХР даги элчиси этиб Бахтиёр Саидов тайинланди

ТОШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси тайинланди, деб хабар қилинди Ўзбекистон ТИВ расмий сайтида.

Председатель КНР Си Цзиньпин и президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев во время церемонии приветствия в Пекине - Sputnik Ўзбекистон
Си Цзиньпин: Ўзбекистон билан муносабатларда янги саҳифа очмоқдамиз

"Бахтиёр Саидов Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди. Б.Саидов илгари "Ўзбекенгилсаноат" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари — бош менежери бўлиб ишлаган", — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Хитой алоқалари кегинги вақтларда янада жипслашмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 11-15 май кунлари Хитойда ташрифи давомида Хитой ва Ўзбекистон орасида энергетика, нефтни қайта ишлаш, электростанцияларни замонавийлаштириш, қишлоқ хўжалиги, кимё саноати, транспорт коммуникациялари ва бошқа соҳаларга оид ҳужжатлар имзоланган. Сал олдин эса икки мамлакат ташқи савдо ҳажмини 10 млрд доллардан оширишга келишгани ҳақида хабар берган эдик.
Янгиликлар лентаси
0