Мирзиёев халқ фаровонлиги йўлида садоқат билан хизмат қилишини айтди

© AP Photo / Anvar IlyasovЎзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонм президенти Шавкат Мирзиёев меҳнатсевар, бағрикенг ва олижаноб ўзбек халқига фарзандлик меҳрини билдиришини айтди

TOШКЕНТ, 28 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти туғилган куни муносабати билан олган қутловлар учун барчага миннатдорлик билдирди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев: Ўзбек халқига тинчлик ва омонлик керак
"Туғилган кунимга 60-йил тўлиши муносабати билан узоқ-яқиндан қутловлар, табрикнома ва мактублар йўллаган давлат ва ҳукумат бошлиқларига, хорижий сиёсат ва жамоат арбоблари, ишбилармон доиралар вакилларига, халқаро ташкилотлар раҳбарларига, юртимиздаги маҳаллалар ва меҳнат жамоаларига, барча ватандошларимга ўзимнинг самимий миннатдорлигимни изҳор этаман.

Менинг шаънимга билдирилган эзгу табрик ва тилакларни, авваламбор, Ўзбекистон халқи ва давлатига юксак ҳурмат ва эҳтиром, мамлакатимизнинг бугунги ва эртанги кунига бўлган ишонч ифодаси сифатида қабул қиламан.

Фурсатдан фойдаланиб, меҳнатсевар, бағрикенг ва олижаноб халқимизга яна бир бор чин қалбимдан фарзандлик меҳримни билдираман.

Кўп миллатли Ўзбекистон халқининг бахту саодати ва фаровонлиги йўлида садоқат билан хизмат қилиш учун бундан буён ҳам бор куч ва ғайратим, билим ва тажрибамни сафарбар этаман", — дейилган президент миннатдорлиги изҳор этган мактубда.

Янгиликлар лентаси
0