ИИВ тизимида 8 нафар янги раҳбар тайинланди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қатор туманларга ИИБ бошлиқлари тайинланди

TOШКЕНТ, 29 июл — Sputnik. Ўзбекистон ИИВ тизимида бир қатор туманларга янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда uznews.uz хабар бермоқда.

Хабарга кўра, Тошкент, Самарқанд, Наманган, Сурхондарё вилоятларидаги туманлар ИИБларига янги раҳбарлар тайинланди.

Ўзбекистон президенти Шавкат Миризиёев - Sputnik Ўзбекистон
Кадрлар алмашуви: Мирзиёев Ҳукумат таркибида янги ўзгаришларни амалга оширди

Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туман ИИБга подполковник Шоакбаров Икромжон Нариманович, Бекобод туман ИИБга подполковник Султонов Элмурод Озотбекович бошлиқ этиб тайинланди.

Самарқанд вилояти Нарпай туман ИИБга Эшназаров Тожиддин Жўрақулович бошлиқ этиб тайинланди.

Наманган вилояти Косонсой туман ИИБга подполковник Мирзаев Фурқат Самижонович, Янгиқўрғон туман ИИБга подполковник Мирзаҳмедов Носиржон Турғунпўлатович, Мингбулоқ туман ИИБга майор Хўжахонов Авазбек Эргашевич бошлиқ этиб тайинланди.

Сурхондарё вилояти Олтинсой туман ИИБга майор Мирзаев Аслиддин Зикирович, Ангор туман ИИБга майор Хидиров Камолиддин Хўжаназарович бошлиқ этиб тайинланди.

Янгиликлар лентаси
0