Тошкент вилояти Чирчиқ педагогика институтига ректор тайинланди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишСтуденты в аудитории ВУЗа
Студенты в аудитории ВУЗа - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Миллий университетининг собиқ ректори Чирчиқ педагогика институтига ректор этиб тайинланди

TOШКЕНТ, 1 август — Sputnik. Ғафуржон Муҳамедов Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтига ректор этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги хабар берди.

Муҳамедов 1997-2005 йилларда Жиззах давлат педагогика институтини бошқарган. 2005 йилдан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институтига раҳбарлик қилган. 2006 йилдан 2015 йилга қадар Ўзбекистон Миллий университетига ректор бўлган.

Ўзбекистон президенти Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтини ташкил этиш тўғрисидаги қарорга шу йилнинг 27 июль куни имзо чеккан.

Янгиликлар лентаси
0