Сирдарёда россиялик шифокорлар беморларни қабул қилишади

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишПациент во время медосмотра у отоларинголога
Пациент во время медосмотра у отоларинголога - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Улар 1 августдан бошлаб Сирдарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида даволаш ва ташхис қўйиш учун беморларни қабул қиладилар

TOШКЕНТ, 1 август — Sputnik. 1 августдан бошлаб Гулистон шаҳрида россиялик шифокорлар беморларни қабул қиладилар. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги веб сайтида хабар берилмоқда.

Работа врачей врачей-нейрохирургов - Sputnik Ўзбекистон
Туркиялик шифокорлар Ўзбекистонда 70дан ортиқ операция ўтказишади

Хабарга кўра, Россия Халқлар дўстлиги университети оториноларингология кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори, профессор Василий Федорович Антонив ҳамда тиббиёт фанлари доктори, профессор Валентин Михайлович Аксеновлар Гулистон шаҳрига ташриф буюрадилар.

Улар 1 августдан бошлаб Сирдарё вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида даволаш ва ташхис қўйиш учун беморларни қабул қиладилар.

Эслатиб ўтамиз, июль ойида Туркия-Ўзбекистон саломатлик ҳафталиги доирасида Ўзбекистонга туркиялик 19 нафар тажрибали шифокор ташриф буюрганди.

Янгиликлар лентаси
0