Давлат бюджети даромади: қаердан келиб қаерга кетмоқда

Oбуна бўлиш
Ушбу йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон давлат бюджетининг даромади ўтган йилгига нисбатан 15%га ўсган.

TOШКЕНТ, 1 август — Sputnik. Ўзбекистон Молия вазирлиги хабарига кўра, ушбу йилнинг биринч ярмида Ўзбекистон давлат бюджетининг даромади ўтган йилгига нисбатан 15%га, бюджет профицити эса —80 %га ўсган.

Здание Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Давлат бюджети 132 млрд. сўмдан ортиқ миқдорда профицит билан ижро этилди

Хабарда айтилишига кўра, 2017 йилнинг биринчи ярим йиллигида давлат бюджетининг даромади 22 трлн 458,9 млрд. сўмни, харажатлари эса 22 трлн 350,6 млрд сўмни ташкил қилди. Профицит эса — 108,2 млрд сўмни ташкил қилди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган 2016 йилнинг биринчи ярмида давлат бюджети даромади 19,1 трлн. сўмни, харажатлари эса 19,04 трлн сўмни  ташкил қилган эди. Давлат бюджети профицити эса — 60 млрд. сўмни ташкил қилган эди.

Асосий фойда манбаалари: НДС ва акциз

Ўзбекистон Молия вазирлиги хабарига кўра, давлат бюджетининг тўлдиришда асосан Қўшилган қиймат солиғи — 6,4  трлн. сўм Акциз солиғи — 3,5 трлн. сўм Жисмоий шахслар даромад солиғи — 2,3 трлн. сўм Ер ости бойликларидан фойдаланиш солиғи — 1.2 трлн. сўм ҳисобига амалга оширилган.

Асосий харажатлар: Маориф ва соғлиқни сақлаш

Давлат бюджетининг энг асосий харажатлари — Маориф соҳасига тўғри келмоқда — 7,7 трлн сўм. Ундан сўнг тиббиёт — 3 трлн сўм. Нафақа, моддий ёрдам — 1,1 трлн. сўм. Иқтисодиёт ва  инвестицияларни молиялаш харажатлари — 3,5 трлн сўмни ташкил қилди. Ҳукумат, суд ва бошқа бошқарув органлари харажатлари — 1 трлн 74 млрд сўмни ташкил қилди.

Янгиликлар лентаси
0